ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.
"2017 йилнинг 21 ноябрь куни соат тахминан 15:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Чилонзор туманида жойлашган "Абу Сахий" бозори ҳудудида, 2017 йилнинг 20 ноябрь куни Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи шахс Омонов Шерқул Сафарович қўлга олинди", — дейилади хабарда.
Ушлаш жараёнида, у ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қуролли фаол қаршилик кўрсатиб, ён атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган. Бироқ, ИИО ходими тан жароҳати олган бўлишига қарамай, юқори профессионал тайёргарлиги ва жасорати туфайли Ш.С.Омоновни қуролсизлантириб, қўлга олган.
© ГУВД г. ТашкентаСбежавшей из психиатрической больницы Омонов Ш.С
Сбежавшей из психиатрической больницы Омонов Ш.С