ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Тошкентдаги руҳий хасталиклар клиникасидан бугун қочиб кетган уч беморнинг икки нафари ушланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
20 Ноябр 2017, 11:34
Ҳозирча Тошкент шаҳар ҳудудида бўйлаб хизмат кучайтирилган тартиб олиб ташлангани йўқ.
Беморларни ушлаш мақсадида тезкор қидирув режасига асосан барча постларда хизмат кучайтирилган тартибга ўтказилган. Тошкентдан чиқиш учун постларда 1,5 соат вақт кутишга тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетган эди. Манба маълумотларига кўра, руҳий хаста беморлар турли жиноятларда айбланган бўлган.