ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 21 ноябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
15 Ноябр 2017, 19:01
Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда евронинг курси 83,93 сўмга қимматлашиб, 9487,07 сўмни ташкил қилди.
Долларнинг расмий курси 15,82 сўмга кўтарилиб, 8085,11 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам фақат 39 тийинга қимматлашди ва 136,65 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация жорий этилганди. Марказий банки раҳбариятининг маълум қилишича, жисмоний шахслар томонидан сентябрь-октябрь ойлари давомида банклар орқали ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди. Экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайди.