Марказий банк илк бор Ўзбекистон олтин-валюта захиралар миқдорини эълон қилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб ҳар бир давлат идораси, шу жумладан Марказий банк олтин-валюта захиралари, пул таъминоти ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилади

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов 2017 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбкистон олтин-валюта захиралари 26 миллиард долларни ташкил қилишини маълум қилди.

Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон банклари 1,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди

Марказий банк амалдорининг сўзларига кўра, сўнгги икки ой давомида бу кўрсаткичлар 750 миллион доллардан ортди.

"Биз илгари бу маълумотни ошкор қилинмаганмиз. Бу маълумот махфий ҳисобланган. Лекин давлат раҳбари томонидан ушбу масала хусусида қарор қабул қилинган. Қарорда бир қатор қатор иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилиниши қайд этилган. Шундан келиб чиққан ҳолда 1 январдан бошлаб ҳар бир давлат идораси, шу жумладан Марказий банк олтин-валюта захиралари, пул таъминоти ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар расман эълон қилинади. Бугун биз биринчи марта Ўзбекистон олтин-валюта захиралар ҳажми тўғрисидаги маълумотни эълон қиламиз", — деди Ишметов.

Марказий банк раҳбари республикада эркин конвертация жорий этилгандан буён валюта биржасида хорижий валютани сотиш ҳажми харид қилиш ҳажмидан ортиб кетди. Хусусан, икки ярим ой ичида Марказий банк бу фарқни 325 миллион долларлик ҳажмда харид қилди.

Янгиликлар лентаси
0