Тошкентда руҳий хасталиклар клиникасидан қочган бемор қидирилмоқда

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник закрывает дверь следственного изолятора
Сотрудник закрывает дверь следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беморни ушлаш мақсадида тезкор қидирув режасига асосан барча постларда хизмат кучайтирилган тартибга ўтказилган

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИБ бугун Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан қочган уч нафар бемор ҳақида расмий хабар берди.

Задержание подозреваемых в подготовке терактов в Москве и Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Руҳий хасталиклар клиникасидан қочганларнинг икки нафари қўлга олинди

Хабарда айтилишича, бугун таҳминан соат 9:10 да Тошкент шаҳар ИИББга Олмазор тумани ҳудудида жойлашган руҳий хасталиклар шифохонасидан 3 нафар бемор қочганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Руҳий хасталиклар шифохонасидан қочган беморлар:

1. Омонов Шерқул Сафарович, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмда назарда тутилган (ўғрилик) жиноятини содир этган;

2. Рашидов Маъруф Махмудович, Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмида назарда тутилган (қасддан баданга оғир тан жароҳат етказиш) жиноятини содир этган;

3. Хамроев Ахрор Турсунбоевич, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган (гиёҳванд моддаларни кўп миқдорда ноқонуний равишда сотиш) жиноятларини содир этган.

© ГУВД г. ТашкентаСбежавшие лица, содержавшиеся в психиатрической больнице, задержаны
Сбежавшие лица, содержавшиеся в психиатрической больнице, задержаны - Sputnik Ўзбекистон
Сбежавшие лица, содержавшиеся в психиатрической больнице, задержаны

Тезкор қидирув ҳаракатлар натижасида М.Рашидов, А.Хамроев қўлга олинди. Ш.Омоновга нисбатан тезкор қидирув ҳаракатлар давом этмоқда.

Беморни ушлаш мақсадида тезкор қидирув режасига асосан барча постларда хизмат кучайтирилган тартибга ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0