Россиялик сармоядор Ўзбекистонда шакар заводи қуради

© hk.eviСахарный песок
Сахарный песок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шакар заводи Россиядан олиб келинган хом-ашё асосида ишлайди. Унинг маҳсулотини ярмини қўшни мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Россиялик сармоядорлар Ўзбекистонда янги шакар заводи қуришни режалаштирган, деб хабар қилди "Ўзбекозиковкатхолдинг" вакили Sputnik мухбирига.

Сахарный песок - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга олиб кириладиган шакар импорт божи ва акциз солиғидан озод қилинди

Унинг сўзларига кўра, янги шакар заводи Тошкент вилоятидаги эркин иқтисодий ёки кичик саноат зоналардан бирида жой лашган бўлади. Шакар заводи Россиядан олиб келинган хом-ашё асосида ишлайди. Унинг маҳсулотини бир қисми қўшни мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Россиялик сармоядор номи ва киритилиши режалаштирилган сармоя миқдори ҳали эълон қилинмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда ишга туширилган қуввати 700 минг тонна бўлган “Ангрен шакар” шакар заводи 108 млн $ эвазига қурилган эди.

Айни дамда Ўзбекистон бозорида шакар тақчиллиги мавжуд бўлгани туфайли,  Россиядан қанд лавлаги шакарини олишни бошлади.  Экспертлар  фикрига кўра, йил охирига қадар 120-150 минг тонна шакар олиб келиш керак.

Погрузка сахара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Россиядан 20 минг тонна шакар келтирилди

Ушбу йилнинг сентябр ойида, Россия қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачевнинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ва Россия Шакар ишлаб чиқарувчилари иттифоқи билан шакар еткизиб бериш ҳақида шартнома имзолаган эди.

Ушбу шартнома имзоланишига, Ўзбекистон ҳукумати томонидан шакар импорти учун божхона солиқларининг бекор қилдиниши ҳам ижобий таъсир кўрсатган эди. Бундан олдин 15 йил давомида мамлакатда шакар импорти учун 30 % ли акциз солиғи мавжуд эди.

Ўзбекистонда ҳар  йили 700 минг тонна шакар ишлаб чиқарилади. Республика ички бозорида ушбу маҳсулот эҳтиёжи “Хоразм-шакар” ва “Ангрен-шакар” корхоналари томонидан тўлиқ қопланиши керак эди. Лекин шакар-қамиш хом-ашёсининг нархи қимматлиги туфайли, ушбу заводлар тўлиқ қувват билан ишлмаяпти.

 

Янгиликлар лентаси
0