ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Ўзбек миллий санъати мақомни ривожлантириш тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хбар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Ўзбекистонда Мақом санъати маркази ташкил қилинади. Ушбу марказ мақомни ўрганиш ва уни оммавийлаштириш билан шуғулланади.
Марказ мақомнинг мумтоз ва замонавий аудио ва видеоёзувларини жамлаб, улардан мақомнинг "олтин фонди" ташкил қилади. Ундан ташқари турли йўналишдаги мақом ижролари нотага солиниб улар илмий жиҳатдан ўрганила бошланади. Мақом ҳақида ўқув китоблари ва илмий-методик адабиётлар пайдо бўлади. Уларнинг ёрдамида мақом мусиқа таълимида алоҳида фан сифатида ўрганила бошлайди.
Шунингдек Мақом маркази ушбу соҳада ишлаётган мусиқачилар, педагоглар ва олимларга ёрдам бериб туради. Марказ ёрдамида республиканинг турли вилоятларида концерт ва мастер-класслар, халқаро танлов ва форумлар ўтказилиб туради.
Ана шундай тадбирлардан бири, Шахрисабзда икк йилда бир маротаба ўтказиладиган Мақом санъати халқаро форуми бўлади. Ундан ташқари Оқсарой майдонида мақом санъатига бағишланган музей ва миллий мусиқа асбоблари лабораторияси ташкил қилинади.
2018 йилдан бошланадиган танловда “Энг яхши мақом ижрочиси”, Энг яхши мақом куй ижрочиси” Мақом санъатида энг яхши устоз”, “Мақом санъатининг энг яхши тарғиботчиси” ва “Энг яхши ёш мақом ижрочиси” каби номинациялар ташкил қилинади.
Мақом санъати билан шуғулланаётган ижодий коллективлар, ансамбллар 2023 йилга қадар барча солиқлардан озод қилинади. Яқин орада Мақом маркази ўз биносига эга бўлиши мумкин.