Россиянинг энг нуфузли концерт залларидан бири — Кремль давлат саройида бўлиб ўтган, концертда ўзбек миллий мусиқа намуналари, машҳур русча қўшиқлар ва жаҳон опералари жаранглади. Саҳнада машҳур Ўзбек хонандалари Муяссар Раззоқова, Рамиз Усмонов, Муножот Йўлчиева, Гулсанам Мамазоитова, Женисбек Пиязов, Севара Назархон ҳамда "Ўзбекистан", ва "Навбахор" ансамбллари ижросида бетакрор қўшиқлар жаранглади.
Алишер Навоий номли Ўзбекистон опера ва балет академик Катта театри артистлари ижросида балет ҳам ижро этилди.
Концерт дастурининг охирида "Ялла" гуруҳи қўшиқлари остида эса бутун зал рақсга тушиб кетди ўриндиқлар орасидаги йўлакларда бўш жой қолмади. Ўзбекистон маданияти кунлари ана шундай ёрқин ва жозибадор концерт дастури билан бошланди.