"Ўзбекистон почтаси" хорижга пластик карта орқали пул ўтказишни йўлга қўйди

Oбуна бўлиш
Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ҳамда банк пластик карталаридан амалга ошириш мумкин

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. "Ўзбекистон почтаси" АЖ пластик карталар орқали халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Денежные купюры России и США - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон почтаси" халқаро пул ўтказмаларини қайта йўлга қўйди

"Мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласидаги кўплаб мурожаатлари бўйича шуни маълум қиламизки, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ҳамда банк пластик карталаридан амалга ошириш мумкин", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон банклари 1 декабрдан хорижга пул жўнатмаларини сўмда жўнатишни йўлга қўйиши хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0