"Ўзбекистон почтаси" халқаро пул ўтказмаларини қайта йўлга қўйди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры России и США
Денежные купюры России и США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро пул ўтказмалари юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. "Ўзбекистон почтаси" АЖ Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинувини қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.

Работа Почты России в Московской области - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон почтаси" бўлимларида "ЎзПайнет" хизмати йўлга қўйилади

Хабарда айтилишича, халқаро пул ўтказмалари юқорида келтирилган давлатлар почта муассасалари билан тузилган икки томонлама Келишувлар доирасида юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинади.

Миллий валютадаги пул маблағлари пул ўтказмасини жўнатиш кунида Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича "Ўзбекистон почтаси" АЖ томонидан эркин айирбошланадиган валютада ҳамкор давлатга юборилади.

Шунингдек, МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади.

Янгиликлар лентаси
0