Москва вилоятида ўзбекистонлик аёлнинг қизини олиб қўйиб онасига қайтаришмаяпти

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПолиция России
Полиция России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноябрь бошларида ўзбекистонлик аёлнинг 6 ёшли қизи ташқарига бир ўзи ўйнагани чиқиб кетган ва уни полиция ходимлари олиб кетишган

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Москва вилоятининг Клин шаҳрида полиция ходимлари ўзбекистонлик аёлнинг олти ёшли қизини олиб қўйди.

Васийлик органлари икки ҳафтадан буён болани онасига қайтармаяпти, қизча ҳозирда Клин шаҳридаги ижтимоий-реабилитация марказига жойлаштирилган.

Полиция машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ўзбекистонлик аёлнинг бир ёшли қизини полиция маҳкамаси олиб қўйди

Қизчани 3 ноябрь куни олиб кетишган. Унинг онаси Ферузанинг айтишича, уйда синглиси билан қолган ўғлини ишга чақириб қолишганида у шошилиб ишга кетган ва уйда ёлғиз қолган қиз болалар майдончасига ўйнагани чиқиб кетган. Полиция ходимлари уни ўша ердан олиб кетишган.

Васийлик органи ходимлари вояга етмаганлар иши бўйича комиссия қарор чиқармагунига қадар болани онасига қайтаришни рад этишмоқда. онанинг айтишича, ижтимоий ҳимоя марказида ундан болага тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб қўйишган, уйни текширгани келган васийлик органи ходимлари эса уйдаги шароитларни номақбул деб баҳолашган.

"Менга болам билан психолог иштирокисиз гаплашишга рухсат беришмаяпти, қизчам қўрқиб қолган", — деди она.

Адвокат, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги оила ҳамояси бўйича жамоат эксперти Анна Швабауэр Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда агарда боланинг ҳаёти бевосита хавф остида бўлмаса васийлик органи ходимларининг уни олиб қўйишга ҳаққи йўқлигини айтди.

"Бизда олти ёшли боланинг кўчада ўйнаши тақиқланмаган. 6 ёшли бола ташқарида бир ўзи юрганини баҳона қилиб уни ота-онасидан олиб қўйиш қонунга мутлақо зид", — деди Швабауэр.

ИИВ вакиллари ушбу ҳолат бўйича изоҳ бера олишмади, Sputnik Ўзбекистон таҳририяти Москва вилояти ИИВ бош бошқармасига расмий сўров жўнатди ва воқеалар ривожини кузатиб боради.

Янгиликлар лентаси
0