Москвада ўзбекистонлик аёлнинг бир ёшли қизини полиция маҳкамаси олиб қўйди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПолиция машинаси
Полиция машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда бир ёшли қизча Москвадаги 1-шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида ётибди

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Москва шаҳар Кунцево ТИИБ ходимлари ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидованинг бир ёшли қизини тортиб олишди. Бу ҳақда nuz.uz хабар қилди.

Хабарда айтилишича, асли андижонлик бўлган Нилуфар икки йилдан буён Москвада яшайди. Унинг фарзанди Россияда туғилган. Қизи туғилганидан сўнг Нилуфарнинг турмуш ўртоғи депортация қилинган. Аёл Москвада қолган ва турли жойларда ишлаган. Охирги пайтда у москвалик кекса аёлни парвариш қилиш билан машғул бўлган.

2016 йилнинг 25 декабрь куни Нилуфар ҳужжатлари йўқолганлигини билган. У ҳужжатларини ўзи билан ижарада турган қўшнилари ўғирлаб кетишганини тахмин қилган. Шу куннинг ўзида Нилуфар Кунцево тумани ИИБга ҳужжатлари ўғирлангани юзасидан мурожаат қилган. Туман ИИБ ходимлари Нилуфар Мамасаидова яшайдиган уйга боришган ва унинг қизини кўришган. Улар боланинг аёлга тегишли эканига оид ҳужжатлар йўқлигини рўкач қилишиб, қизчани тортиб олишган ва аёлнинг ўзини уч кунга тергов изоляторига жойлаштиришган.

Айни пайтда бир ёшли қизча Москвадаги 1-шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида ётибди. Онанинг эса уч кун мобайнида совуқ хонада сақлангани туфайли ўпкаси шамоллаган. Аёлнинг адвокати Баҳром Исмоилов қизчанинг суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирган.

Аёлнинг адвокати Баҳром Исмоиловнинг айтишича, ҳозирда Нилуфар Мамасаидованинг ҳужжатларини тиклаш устида иш олиб борилмоқда.

"Нилуфар руҳан эзилган. Уч кун изоляторда ўтиргани учун у қаттиқ чарчаган. Бола ҳам касалхонада онасисиз қийналмоқда. Биз имкон борича бу вазиятни ўнглашга ва болани онасига қайтаришга ҳаракат қиламиз", — деган Баҳром Исмоилов.

Янгиликлар лентаси
0