Роструд ўзбекистонликлар учун Россиядаги вакансиялар ҳақида маълумот жойлаштиради

© pixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари шахсий кабинет орқали резюмеларини жойлаштириши, иш берувчилар рўйхати билан танишиши мумкин

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. "Работа в России" порталида Ўзбекистон фуқаролари учун бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштириб борилади.

Указатели перед зданием Центра содействия мигрантам - Sputnik Ўзбекистон
Россияда 925 минг ўзбекистонлик патент олиб ишламоқда

Фуқароларни ишга ташкилий жалб этиш доирасида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг шахсий кабинети яратилади. Ўзбекистон фуқаролари шахсий кабинет орқали резюмеларини жойлаштириши, иш берувчилар рўйхати билан танишиши, меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар қилишлари мумкин.

Самарқандда Россияда ишлашни истайдиган фуқаролар учун кетишдан олдин тайёргарлик маркази очилди, деб хабар бермоқда Роструд матбуот хизмати. Роструднинг аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя ва давлат кафолатлари лойиҳаларини тартибга солиш, назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Дмитрий Францев Россия ҳудудида меҳнат қилиш учун ўзбекистонликларни ишга ташкилий жалб этиш ҳақида келишув имзоланганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0