ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. 2017 йил 1 октябрь ҳолатига Россияда меҳнат патенти асосида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари 925 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Россия ИИВга таяниб "Жаҳон" АА хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 21 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар Россия олий ўқув юртларида таҳсил олишмоқда.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ва Россия Ёшлар иттифоқлари ўзаро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзолади. Томонлар Ўзбекистонда II Россия-Ўзбекистон ёшлар форумини ўтказиш ва Россия-Ўзбекистон ёшлар бизнес-инкубаторини ташкил этишни режалаштирган.
Октябрь ойида Москва давлат думаси мигрантлар учун меҳнат патенти тўлови нархини 7%га – 4500 рублга ошириш ҳақидаги лойиҳани биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳозирда патент учун бир ойлик тўлов 4200 рублга тенг.