Шавкат Мирзиёев 22-25 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга ташриф буюради

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки томонлама учрашувларга тайёрланмоқда

"Олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган", — дейилади хабарда.

Мирзиёев Миллий Ассамблея спикери ва Корея бош вазири билан учрашади, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этади.

Ташриф якунлари Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнот қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, тижорат келишувлари ва шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0