Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки томонлама учрашувларга тайёрланмоқда

© Sputnik / Рамиль СитдиковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда Ўзбекистон Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда нефт-газ, нефт-кимё ва кимё, кончилик, машинасозлик, электротехника, ахборот-коммуникация технологиялари, транспорт ва логистика, туризм соҳаларида инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқмоқда ва амалга оширмоқда

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки томонлама учрашувларга тайёргарлик кўришга эътибор қаратди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Встреча с заместителем премьер-министра Республики Корея Ким Донг-Йоном и федеральным канцлером Швейцарии по экономике Йоханом Шнайдер-Амманом - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Жанубий Корея савдо-иқтисодий алоқалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.

"Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш давомида турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш, жумладан ўтказиш муддати, кун тартиби, якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Илгарироқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Ислом Каримов номидаги пойтахт халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш масаласи бўйича Инчхон (Корея) халқаро аэропорти корпорацияси билан музокара ўтказганди.

Айни пайтда Ўзбекистон Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда нефт-газ, нефт-кимё ва кимё, кончилик, машинасозлик, электротехника, ахборот-коммуникация технологиялари, транспорт ва логистика, туризм соҳаларида инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқмоқда ва амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0