ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бутунжаҳон банки гуруҳи бошқарувчилар кенгаши ва Халқаро валюта жамғармаси ҳар йили ўтказиладиган сессиялар доирасида Ўзбекистон делегация таркибида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Ким Донг-Йон ва Швейцария иқтисодиёт бўйича федерал канцлери Йохан Шнайдер-Амман билан учрашдилар. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига асосан.
Учрашувда Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида савдо-инвестиция ва молиявий техник соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳозирги вақтда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялар билан нетфгаз, кимё, қазиб олиш, машинасозлик, электротехника ва тўқимачилик, ахборот коммуникация технологиялар, транспорт, логистика, туризм соҳаларида истиқболли инвестиция дастурлари ва лойиҳалари амалга оширилмоқда.
1992 йилда қабул қилинган Савдо битими асосида икки давлат ўртасида энг қулай савдо режими ўрнатилган. Жанубий Корея Осиё-Тинч океани минтақасида Ўзбекистоннинг энг етакчи бўлган савдо шериги ҳисобланади. Ўтган йил кўрсаткичларига кўра икки давлат ўртасида ташқи савдо айланмаси 1 млрд доллардан ортди. Жанубий Кореянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан тўғри инвестициялар ҳажми эса 7 млрд доллардан кўпайиб кетди.
Музокараларда Швейцария томонидан икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Бутунжаҳон банки Швейцария гуруҳи доирасида ҳамкорлик масалалари ўрганиб чиқилиб, келишилди.
Йохан Шнайдер-Амман Ўзбекистонга ташриф буюриши ва шериклар билан учрашув ўтказилишини маълум қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Швейцария билан 2017 йил июн ойида Цюрихда ўтказилган бизнес-форум жараёнида қатор келишувлар амалга оширилмоқда. Швейцария сармоялари асосида фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё, машинасозлик, электротехника ва бошқа соҳаларда инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.