ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Камиловга янги ёрдамчи тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"2017-йилнинг 16-октябр куни ташқи ишлар Вазирининг янги ёрдамчиси Элдиёр Тошматов ўз вазифасини ижро этишга киришди", — дейилади хабарда.
У илгари ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасида ишлаган.