ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар Сергели туманидаги уйлардан бирида биоинспекция ходимлари томонидан Қизил китобга киритилган йиртқич қушлар борлиги аниқланди, деб хабар қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.
Тадбир давомида жами 14 та йиртқич қушлар: лочин, балабан, сапсан, бургут, уккилар, қарчиғай борлиги аниқланди.
Ушбу йиртиқ қушларни сақлаган шахсда тегишли рухсатномалар бўлмаган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан тезкор-қидирув тадбирлар амалга оширилмоқда. Қушлар биоинспекцияси ходимлари томонидан аниқланган қушлар олиб қўйилиб, махсус қўриқланалиган жойга вақтинчалик жойлаштирилди.
Суд қарори қабул қилингандан сўнг йиртқич қушлар табиат бағрига қўйиб юборилади.