Старр: Марказий Осиёга ташқаридан таъсир кўрсатишга уринишлар ҳамиша пучга чиққан

© SputnikСтивен Фредерик
Стивен Фредерик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик таниқли профессор, Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Стивен Фредерик Старр Sputnik мухбирига берган интервьюсида Марказий Осиё минтақасининг ривожланиш истиқболлари ҳамда унга ташқи кучларнинг таъсир даражаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik, Дмитрий Ключевский. Марказий Осиё, Афғонистон ва қўшни давлатлар ушбу минтақада содир бўлаётган жараёнлар ҳамда терроризм таҳдидининг кучайиб бораётганлиги боис жаҳон оммасининг диққат марказида турибди. Марказий Осиё давлатларида ташқи сиёсатда жонланиш ва ҳозирча бирлашишга бўлмаса-да, камида ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилиш кузатилмоқда.

10-11 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиёда хавфсизлик ва ривожланишга бағишланган анжуман якунлари ва минтақанинг келгуси истиқболи ҳақида америкалик эксперт Стивен Фредерик Старр ўз фикрларини билдирди.

— Конференция доирасида минтақадаги вазият ва унинг ривожланиш йўллари ҳақида турли, деярли бир-бирига зид фикрлар янгради. Бу Марказий Осиё ичидаги ўзаро ҳамкорликнинг кучайишига салбий таъсир кўрсатмайдими?

Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Норов: Марказий Осиё — ривожланган ва етарли имкониятларга эга минтақа

— Мен буни бир-бирига зид фикрлар демаган бўлардим. Қайсидир вакил ёки эксперт бир муаммога эътибор қаратди, яна бошқаси эса бошқа муаммога. Улар вазиятни баҳолашда бир-бирини тўлдиради, асло бир-бирига зид эмас. Бунинг устига, шундай бўлиши табиий, чунки бу эксперт ва жаҳон ҳамжамияти учун тадқиқот ва музокаралар борасидаги мутлақо янги мавзу.

Бир пайтлар барча геосиёсий кучлар учун жудаям қулай бўлган ва ушбу минтақага нисбатан ҳам қўлланилган "бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил" стратегияси жуда оммалашганди. Аммо ҳозир ҳаммаси бошқача эканлигини ушбу минтақадагилар яхши тушунишади. Конференцияда турли овозлар янграган бўлса-да, уларнинг бари бир нарсада якдил – деярли 3 минг йил давомида бу ер бир минтақа бўлиб келган. Ҳа, марказлар турлича бўлган – Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарлар, лекин минтақа битта бўлган. Шу боис улар ўша қадимий ҳамкорлик анъаналарини излашмоқда.

Бу ерда мен интеграция деган сўзни ишлатмасликни маъқул кўраман, у кўпчиликнинг ёдига собиқ советларни солади. Улар (минтақадагилар) ҳамкорлик ва мувофиқлик ҳақида кўп гапиришмоқда – бу жуда яхши. Улар Марказий Осиё деб аталмиш улкан уйнинг иккинчи қаватини қуришга киришишгандек гўё.

Бир нарсани яна бир марта тан олиб айтиш керак, улар бир-бирларини биздан кўра яхшироқ билишади, буни унутмаслик даркор. Ҳаттоки қирғизлар ва ўзбеклар сув борасида баҳслашишганида ҳам – баҳс ўта жиддий эди – улар барибир чегарадан чиқиб кетмаслик кераклигини ва эртами-кечми томонлар келишиб олишларини яхши билишарди. Оқибатда ҳам шундай бўлди, улар умумий нуқтага етиб келишди. Бу жудаям қизиқ, нозик масала…

— Конференцияда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув органини ҳамда минтақавий эксперт кенгашини ташкил этиш зарурлиги ҳақида сўз борди. Аммо бугунги кунда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар – ШҲТ, КХШТ ёки МДҲ мавжуд. Яна бир ташкилот тузилиши ортиқчалик қилмайдими?

— Пойдеворни шундай тиклаш мумкин – Марказий Осиёни ичкаридан ёки ташқи кучлар орқали ташкил этиш. Мен анчадан буён кузатиб келаман, ушбу минтақани ташқаридан бошқаришга бўлган барча уринишлар охир-оқибат муваффақиятсиз якун топган. Менимча, ташқаридан аралашмай, маҳаллий ташаббусларнинг амалга ошишини жимгина кузатган маъқул.

Бунинг устига ташқаридан киритиладиган лойиҳалар нафақат иқтисодий, балки қанчадир миқдорда сиёсий таркибга ҳам эга бўлади. Бундан эса ҳеч ким манфаат кўрмайди. Асосийси, ушбу минтақанинг мустақиллиги, ўзлиги ва маданиятини ҳурмат қилиш даркор.

Янгиликлар лентаси
0