“Ўзбекозиқовқатхолдинг”: шакар 5000 сўмдан ошмаган нархда сотилади

© hk.eviСахарный песок
Сахарный песок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад шакар нархи кескин ошишининг шунингдек, туман ҳамда шаҳарлар кесимидаги савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз шакар етказиб бериш орқали унинг танқислиги олдини олиш

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси республикада шакар маҳсулотига бўлган талабни тўлиқ қондириш, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маҳсулотни савдо дўконларига етказиб бериш, ички бозорда шакар нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик борасида тегишли амалий ишларини олиб бормоқда.

Сахарный песок - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга олиб кириладиган шакар импорт божи ва акциз солиғидан озод қилинди

Компания матбуот котиби У.Рузиевнинг айтишича, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ҳукумат топшириқлари асосида хорижий ҳамкорлар билан шакар импорти бўйича шартномалар имзолаган.

Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад шакар нархи кескин ошишининг шунингдек, туман ҳамда шаҳарлар кесимидаги савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз шакар етказиб бериш орқали унинг танқислиги олдини олиш.

Компаниянинг маълум қилишича, айни пайтда аҳоли учун шакарни 5000 сўмдан ошмаган нархда сотиш имконияти яратилади.

Янгиликлар лентаси
0