Назарбоев: Ўзбекистонда туб ўзгаришлар юз бермоқда

Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти минтақа мамлакатларидаги ўзгаришлар уларнинг келажагига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё келажагига некбинлик билан қарайди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон Tengrinews.kzга таяниб.

Министр иностранных дел Казахстана Кайрат Абдрахманов - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ТИВ раҳбари: "Яхши қўшни оғайнидан афзал"

Остона клубининг учинчи йиғилишида Британиянинг халқаро хавфсизликни тадқиқ қилиш гуруҳи директори Рафаэлло Пантуччининг саволларига жавоб берар экан, Қозоғистон етакчиси қўшни мамлакатлар ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Атиги бир йил ичида мамлакатларимиз ўртасидаги чегаралар очилди. Савдо ҳажми 30 фоизга ошди, қўшма корхоналар яратилмоқда, одамлар бир-бирлариникига боришмоқда, маданий алмашув юз бермоқда. Тожикистон ва Туркманистонда ҳам шундай. Қирғизистонда яқинда сайловлар бўлиб ўтди. Мен келажакка яхши кўз билан қарайман, бизнинг Марказий Осиёмиз бирга бўлиши, бирлашиши даркор. Кимгадир қарши эмас, балки мамлакатларимиз гуллаб-яшнаши, халқларимиз фаровонлиги учун. Шундай бўлишига умид қиламан", — деди Назарбоев.

Янгиликлар лентаси
0