Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари биргаликда машғулотлар ўтказади

© AFP 2023 / JUNG YEON-JEОдил Ахмедов в игре со сбрной Южной Кореи
Одил Ахмедов в игре со сбрной Южной Кореи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳамжиҳатликда иш олиб борилади

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея Футбол ассоциацияси президенти Чун Мун Гунинг таклифига кўра Сеул шаҳрида Жанубий Корея футболи мутассаддилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футбольные мячи - Sputnik Ўзбекистон
ЎФФ Фарғона водийсида футболни ривожлантириш дастурини эълон қилди

Сеулда бўлиб ўтган учрашув чоғида ЎФФ ва Жанубий Корея ФА ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Чун Мун Гу ЎФФ ва Жанубий Корея ФАнинг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум икки федерациянинг турли тоифадаги терма жамоаларига ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради.

Бундан ташқари, томонлар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳам ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.

Сеулдаги учрашувдан сўнг Умид Аҳмаджонов Япония пойтахти Токио шаҳрига учиб кетди. Токиода 17 ноябрь куни Япония Футбол Ассоциацияси президенти билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0