ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари ёшларни ўқишга таклиф қилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.
Вазирликнинг амалдаги меъёрий буйруқ талабларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун фуқароларнинг ёши 17 ёшдан 23 ёшгача бўлиши, кўрсатиб ўтилган бўлиб, номзодларнинг ёши ўқишга қабул йилининг 31 декабрига қадар ҳисобланади.
Шунингдек, ўғил болаларнинг бўйи 170 смдан паст бўлмаслиги, қизларнинг бўйи эса 165 смдан паст бўлмаслиги шарт.
Ўғил болалар ўзлари билан паспорт, чақирув ёки ҳарбий гувоҳнома ва маълумоти тўғрисида ҳужжатлари (диплом, шаҳодатнома), қизлар эса паспорт ва маълумоти тўғрисида ҳужжатлари (диплом, шаҳодатнома) олиб келишлари сўралади. Қабул ҳар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармасига бевосита бўйсунувчи Касбий тайёргарлик марказида амалга оширилади.