ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. 14 ноябр куни Ўзбекистон кино арбоблар ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли композитор, овоз режиссёри Владимир Валентинович Барамиков узоқ вақт хасталикдан сўнг 68 ёшда ҳаётдан кўз юмди.
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Кино арбоблар уюшмаси Владимир Барамиковнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда.
Бу ҳақда агентликнинг расмий сайтида келтирилган.
Моҳир мусиқачи, композитор, овоз режиссёри, продюсер Владимир Валентинович Барамиков 1949 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. "САДО" ва "НАВО" ансамбллари асосчиси. Владимир Барамиков 150 дан зиёд ҳужжатли ва бадиий филмлар учун ёзилган оригинал мусиқа ва қўшиқлар муаллифи.