Тошкентда "Садо" гуруҳи асосчиси Владимир Барамыков вафот этди

Oбуна бўлиш
Барамыков 150дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларга қўшиқ ва мусиқалар ёзган

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. "Садо" гуруҳи асосчиси Владимир Барамыков вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасби, режиссёр Алискар Фатхуллин хабар қилди.

" Владимир Валентинович Барамыков вафот этди", — деб ёзди у ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Барамыков узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган.

"Тангрим, биз унинг тузалиб кетишига умид қилгандик. Володянинг ўзи ҳам бунга ишонарди. Афсус, яқинлари ва қариндошларига таъзия билдираман", — деб ёзади "Ўзтелерадио" режиссёри Мастура Исҳақова.

Исҳақова бастакор Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилишини маълум қилган.

Владимир Барамыков 1949 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1978 йилда "Садо" ансамблига асос солган. Кумуш Раззоқова, Азиза Муҳамедова ва Мила Романидилардан иборат трио 1981 йилда Ялтадаги конкурсда биринчи ўринни қўлга киритган.

Ансамбль ўнлаб мамлакатларда гастролда бўлган.

Барамыков 150дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларга қўшиқ ва мусиқалар ёзган.

Янгиликлар лентаси
0