Ўзбекистонда газ ва свет учун устама нархлар жорий этилади

Oбуна бўлиш
2020 йил 1 январдан Лойиҳанинг амалга ошириш муддатига 1 кВт/соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм миқдорида заруратга кўра индексация қилинадиган инвестициявий устама жорий этилади

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. 2020 йил 1 январ санасидан Ўзбекистонда индексация қилинадиган инвестициявий устама жорий этилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Калькулятор - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда электр ва газ учун тўловларнинг янгича тарифлари жорий этилади
Бу мамлакатда электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари билан боғлиқ. Шу тариқа, 2020 йил 1 январдан истеъмолчилар қўшимча тарзда 1 кВт/соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм устама тўловини амалга оширадилар.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида дастлабки босқичда 2 миллион дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техника воситалари харид қилинишини кўзда тутилган.

Шу тариқа истеъмолчидан давлат кўригидан, хизмат кўрсатиш ва бошқа ишларни ўтказиш учун ечиб олинган ҳисобга олиш ускунасининг ўрнига зудлик билан "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ маблағлари ҳисобидан бошқа кўрикдан ўтган ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилади.

Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг давлат кўриги "Ўзстандарт" агентлиги томонидан ҳар 10 йилда амалга оширилади, ҳисобга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш эса "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва Бюро томонидан таъминланади.

Замена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
МИБ 9 мингдан ортиқ қарздорларни электр ва газ таъминотидан узди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Toshelectroapparat" МЧЖ ХК 2022 йил 1 январга қадар контрактларга мувофиқ ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари тўлашдан, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш доирасида қўшимча қиймат солиғидан озод қилинсин.

Мамлакат раҳбари республика ҳудудига лойиҳанинг техник параметрларига мос келмайдиган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни олиб киришни тақиқлаши эътиборни жалб қилади.

Яна бир муҳим жиҳат — яқин келажакда республикада хорижий компания иштирокида юқорида кўрсатилган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0