ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон айрим вилоятларида ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) бензин тақчиллиги юзага келди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Бугунги кунда фақат Тошкент ва Тошкент вилоятида жойлашган АЁҚШ ёнилғи билан таъминланмоқда.
Лекин пойтахтдан 70-100 км узоқликда бензин топиш қийин.
"Ўзбекнефтегаз" компаниясидаги манба маълумотларига кўра, вилоятлардаги АЁҚШлар ойига икки марта бензин етказилади. Шу сабабли, маҳаллий аҳолига бензин етишмайди.
Бундай вазият ноқонуний бензин сотуви ривожланишига олиб келди. Хусусий шохобчаларда ишлайдиган олибсотарлар ажратилаётган бензинни четга сотишади. Вилоятларда йўл четида туриб катта пластик баклажкаларда қўлда сотилишини кўриш мумкин. Ушбу бензин нархи давлат томонидан белгиланган нархдан ўртача ҳисобда 60-90 фоизга қиммат сотилади. Масалан, энг оммабоп бўлган АИ-80 маркали бензин нархи 2800 сўмда белгиланган бўлсада, олибсотарлар ушбу бензинни 4000-5500 сўмга пуллашмоқда.
Юзага келган вазиятни ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистонда мавжуд бўлган нефтини қайта ишлаш заводларини модерниция қилиш ҳамда Жиззахда янги завод қуришга қарор қилинди. Бу заводда йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлаш натижасида "Евро-5" стандартидаги 3,7 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 700 минг тонна авиация керосини, суюлтирилган газ, мазут, битум ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Бундан ташқари, Қозоғистон орқали Россиядан нефт олиб келиш бўйича ҳам келишувга эришилган.