Бензин нархи ошиши ҳақидаги миш-мишлар ҳозирча тасдиқланмади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишНа автозаправочной станции
На автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёнилғи нархи ошиши ҳақида, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар "Ўзнефтмаҳсулот" томонидан тасдиқламади.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. "Ўзнефтмаҳсулот" 15 ноябрдан бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Кеча, ижтимоий тармоқлардаги айрим гуруҳларда 15 ноябрдан бензин нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хусусан АИ-80 бензини нархи 2800 сўмдан 3800 га ошиши, АИ-91 маркали бензин нархи 3000 сўмдан 4300 мўмга ошиши ҳақида хабар қилинган эди.

“Бугунги кунда биз, ёнилғи нархини ошириш ҳақида ҳукумат қарори ёки “Ўзбекнефтегаз” раҳбарияти буйруғини олмадик”, — деб жавоб берди "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси вакили.

Ушбу хабар юзасидан, “Ўзбекнефтегаз” компанияси матбуот хизмати, маълумот йўқлиги туфайли, изоҳ бериша олмади.

На автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бензин нархи 35% га ошди

Sputnik мухбири пойтахтдаги 10дан ортиқ АЁҚШларни айланиб чиқиб ҳеч қаерда ёнилғи тақчиллиги ёки уни катта миқдорда сотиб олинаётганини кузатишмади. АЁҚШ ходимлари ҳам ёнилғи нархи ошишидан бехабар эканлигини маълум қилишди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ёнилғи нархи сўнгги бор 2016 йилнинг 23 октябрида ўртача 31-35% га оширилган эди. Ўшанда ортиқча шов-шувни олдини олиш мақсадида, нархлар ошиши ҳақидаги маълумот бир неча соат олдин эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0