Жасур Иброҳимов иши: Тўлагановнинг адвокатлари суд ҳукмига норозилик билдиришди

© Дильшода РахматоваПрения адвокатов, дело Жасура Ибрагимова
Прения адвокатов, дело Жасура Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юристлар қайта суд суриштируви ўтказилишини ва ҳимояси остидаги шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилишини талаб қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдор деб топилган Исломбек Тўлагановнинг адвокатлари қайта тергов ўтказилишини талаб қилишмоқда ва жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига апелляцион шикоят жўнатишди, деб ёзади NUZ.UZ.

Апелляция шикоятида судланувчининг ҳимояси Миробод тумани суди қарорига қўшилмаслиги ва юқори инстанцияга шикоят қилиши билдирилган.

Ислом Тулаганов - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимов иши юзасидан суд ҳукми ўқилди

Юристлар қайта суд суриштируви ўтказилишини ва ҳимояси остидаги шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилишини талаб қилишмоқда. Улар бўлиб ўтган воқеада жанжални бошлаган марҳум Жасурбек Иброҳимов ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қололмаган шифокорлар айбдор деб ҳисоблашмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 1 декабрь куни апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича биринчи мажлис бўлиб ўтади.

Жабрланувчи томон ҳам тез орада жанжалнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш борасида прокуратурага ҳужжат топширади.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди Боровский номли коллеж талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан ҳукм эълон қилди. Ушбу ишда асосий гумондор бўлган Исломбек Тўлаганов Жасур Иброҳимовга ўлимга олиб келувчи оғир тан жароҳати етказишда айбдор деб топилиб, олти йил муддатга умумий тартибдаги колонияда жазо муддатини ўташга ҳукм қилинди.

Янгиликлар лентаси
0