Каттақўрғон ҳокими соғлиғи туфайли вазифасидан озод этилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каттақўрғон тумани ҳокими соғлиғи туфайли лавозимдан бўшатилди, унинг ўрнини Қўшработ тумани ҳокими эгаллади

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Самарқанд вилоятининг янги ҳокими Туробжон Жўраев томонидан олиб борилган Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири вилоят ҳокимлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Хокимият Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Туробжон Жўраев Самарқанд вилоятига ҳоким бўлди

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Т.Жўраев сессия давомида сўзлаган нутқида каттақўрғонликлар ҳар бир соҳада юқори билим ва тажрибага эга эканлигини алоҳида эътироф этиб ўтган.

Шунджан сўнг Худойберди Аззамов соғлиги туфайли Каттақўрғон ҳокими вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнини шу куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари яна бир сессияда Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилган Аъзамхон Баҳромов эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0