Кореяда ишлашни истайдиганларга синов кунини банд қилиш муддати маълум қилинди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗарубежные страны: Южная Корея
Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил 15 ноябрь соат 18:00дан бошлаб банд қилиш қайтадан бошланади

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Комплекс тест маркази Кореяда меҳнат фаолияти юритиш учун марказ сайтида синов куни ва вақтини банд қилиш муддатини эълон қилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликларга Кореяда ишлаш учун квоталарни кўпайтириш муҳокама қилинади

"Сизга оммавий ахборот воситаларидаги хабарлардан маълумки, Ўзбекистонда 7 ноябрь куни Интернет тармоқларида узилиш юз берган эди. Афсуски, мазкур узилишлар Комплекс Тест Маркази сайтидаги дастурий таъминот тизимида узилишни юзага келтирди. Шунинг учун тестлардан ўтиш учун банд қилиш тизими вақтинча тўхтатилди.

Бунга қарамасдан, хавотирга ўрин йўқ!", дейилади марказ хабарида.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 15 ноябрь соат 18:00дан бошлаб банд қилиш қайтадан бошланади. Марказ банд қилиш учун жойлар барча хоҳловчилар учун етарли бўлишини маълум қилган.

Эслатиб ўтилишича, Комплекс Тест Маркази сайтида шу пайтгача тўғри қайд этилиб, синов куни ва сеансларини банд қилганларнинг маълумотлари ўз кучида қолади ва улар учун тест синовлари, 2017 йил 13 ноябрдан бошлаб ўз вақтида ўтади.

Янгиликлар лентаси
0