Сифатсиз интернет ва мобил алоқа учун операторлар жаримага тортилади

© PixabayМобильный телефон в руке
Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молиявий жарима чоралари алоқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникация соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Офисное здание компании Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
UZMOBILE ва MegaFon ўртасида келишув имзоланди

Қарор лойиҳаси Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган.

Унда алоқа соҳасидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари бузилганлиги ва кўрсатилган хизматлар сифатсизлиги учун молиявий санкциялар (жарима) миқдори янгиланди. Шунингдек, жарималарни ҳисоблаш тартиби қайта ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳаси талабларига кўра, молиявий жарима чоралари алоқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан ҳисобланади.

Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Uzmobile ёшлар учун тариф режасини тақдим этди
Ҳужжат лойиҳасида: почта алоқаси, алоқа тармоқлари орқали тақдим этиладиган хизматлар, маҳаллий телефон алоқа хизматлари, кабел телевидениеси, телевидение, радио алоқа, мобил алоқа ва интернет алоқа хизматлари бўйича жарималар миқдори кўрсатилган.

Масалан, 3G бўйича алоқа ўртача тезлик кўрсаткичларига амал қилмаслик (чоракда, норматив кўрсатишдан юқори бўлган ҳар бир ҳолат учун) — ЭКИҲнинг 0,1 баравар миқдорда жаримага белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Алоқа хизмат кўрсатувчи корхона иш фаолияти юзасидан шикоят (корхонанинг айби бўйича), ушбу шикоят давлат органлари орқали келиб тушган бўлса (ҳар бир ҳолат учун) — ЭКИҲнинг 2 баравар миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Ҳужжат лойиҳаси 2017 йил 23 ноябрига қадар муҳокама қилинади.

Қарорни 2017 йил 1 декабрдан кучга киритиш кўзда тутилмоқда.

Барча фойдаланувчилар қарор лойиҳаси билан танишиб, у ҳақда ўз таклифларини билдиришлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0