Uzmobile ёшлар учун тариф режасини тақдим этди

© Foto : pixabay.com / terimakasih0Руки с мобильными телефонами
Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унга уланишнинг ягона шарти Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига аъзолик бўлиб ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Uzmobile миллий мобил алоқа оператори "Ёшлар" тариф режасини тақдим этди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Мазкур тариф мамлакатдаги миллионлаб ёшларга имтиёзли сўзлашув имконини беради.

Машина мобильной лаборатории оператора связи Uzmobile - Sputnik Ўзбекистон
Uzmobile 1,5 йилда бутун Узбекистон ҳудудини LTE тармоғи билан қоплайди

"Ёшлар" тариф режаси абоненти ҳар ой ўз ҳисобини 5 минг сўмга тўлдириб бориб, тариф режаси ичида бепул мулоқот қилиш имконига эга бўлади, тармоқ ичида ва Ўзбекистон бўйлаб чиқувчи алоқанинг 1 дақиқаси – 25 сўм, 1 МБ Интернет – 25 сўм, 1 халқаро СМС– 500 сўм. Барча кирувчи қўнғироқлар бепул.

"Мазкур тариф режасининг жорий этилиши мамлакатимиз бўйича миллионлаб ёшларга бир тармоқда бирлашиш, ҳақиқатан ҳам ёшлар учун сифатли ва ҳамёнбоп нархдаги алоқа имконини беради. Бироқ энг асосийси – тариф режа ичида мулоқот мутлақо бепул. Унга уланишнинг ягона шарти Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига аъзолик бўлиб ҳисобланади.

Энди Ёшлар Иттифоқи аъзоси бўлиб, мамлакатимизнинг фаол ёш йигит ва қизлари суҳбат нархидан хавотирланмай, ўзаро чексиз мулоқот қила оладилар", деди "Ўзбектелеком" компанияси матбуот хизмати раҳбари Александр Сучков.

Ижтимоий йўналтирилган бундай лойиҳа Ўзбекистонда биринчи лойиҳа бўлиб, унинг асосий мақсади мамлакатдаги барча ёшларни Ватанга муҳаббат ва ватанпарварлик руҳида бирлаштиришдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0