ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Георгий Полтавченко учрашувида Ўзбекистон ва Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги анъанавий яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва етакчи корхоналар ўртасида кооперацияни кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Санкт-Петербург шаҳри губернаториПолтавченко Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон билан устувор йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.