ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Урал давлат иқтисодиёт университети Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида ўз ўқув дастурларини тақдим қилди, деб хабар бермоқда РФММ матбуот маркази.
Хабарда айтилишига кўра, Урал иқтисодиёт университети ташқи иқтисодий алоқалар, халқаро бизнес озиқғовқат технологиялари ва биотехнологиялар соҳасида мутахассислар тайёрлашга ёрдам беради.
Россотрудничествода бўлиб ўтган учрашувда касб-ҳунарга йўналтирилган мастер-класслар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, таълим соҳаси Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликни илдам тиклаётган соҳаларидан биридир. Айни дамда УрГэуда 40дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда.