Ўзбекистонда дорилар нархини Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган бўлди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишРабота фармацевтического предприятия "Областной аптечный склад" в городе Челябинске
Работа фармацевтического предприятия Областной аптечный склад в городе Челябинске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистона қонунчиликка "in bulk" маҳсулотнинг аниқ белгиланган тушунчасини киритиш, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг қатъий нархини белгилаш тартибига алоҳида эътибор қаратилади

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Эндиликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари учун қатъий нархлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган бўлди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мирзиёев навбатдаги давлат концернини тугатди
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2016 йил 31 октябрда президентнинг ПҚ-2647-сон қарори билан ташкил этилган Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклаган ҳолда тугатилди.

Шу билан бирга эндиликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари учун қатъий нархлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Фармонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш, нархини белгилаш тартибини такомиллаштириш, қонунчиликка "in bulk" маҳсулотнинг аниқ белгиланган тушунчасини киритиш, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг қатъий нархини белгилаш тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини уларнинг халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар деб топиш мезонлари, шунингдек, давлат соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда давлат мулкида бўлган бўш турган бошқа бино ва иншоотлар негизида ижтимоий дорихоналарнинг жойлашуви тасдиқланади.

Янгиликлар лентаси
0