Мирзиёев туркиялик собиқ депутатни туризм қўмитаси раисига маслаҳатчи этиб тайинлади

CC BY 2.0 / Joel Bombardier / baksheeshДокументы в руках
Документы в руках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маслаҳатчи ўзбекистонлик мутахассислар билан республиканинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқиш билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Миллий мажлисининг Анталия вилоятидан собиқ депутати Содиқ Бадак Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси этиб тайинлади. Унинг номзоди Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи чоғида турк ҳукумати томонидан таклиф қилинган эди.

Туристы во время экскурсии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича ассоциация ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида хабар қилинишича, маслаҳатчи ўзбекистонлик мутахассислар билан республиканинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бадак шунингдек, мамлакатнинг туристик салоҳияти юқори вилоятларида инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари режаларини ишлаб чиқади.

Бундан ташқари, у Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар беради.

Янгиликлар лентаси
0