ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги арафасида унинг оила аъзолари билан Жиззах Давлат Педагогика институтининг кичик мажлислар залида учрашув ўтказилди, деб хабар қилди Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Тадбир сўнгида Шароф Рашидовнинг номини мангулиика муҳрланишида муносиб ҳисса қўшиш мақсадида унинг асарларини кўпроқ тарғиб қилиш, ҳаёт йўли тўғрисидаги ҳужжатли фильмларни аҳоли ва ёшлар ўртасидаги тарғиботига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир деган таклиф ва фикрлар иштирокчилар томонидан билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига келди.