ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.
"Бу ўта муҳим саммит. Путин билан учрашувимиз бўлиши мумкин… бу жуда муҳим. Улар бизга Шимолий Корея ва Сурия борасида ёрдам бериши мумкин. Украина ҳақида ҳам суҳбатлашиб олиш зарур", — деб таъкидлади Трамп Fox News телеканали орқали эфир чоғида.
Вьетнамнинг Дананга шаҳрида 6-11 ноябр кунлари Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЭС)га аъзо бўлган давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг биринчи юзма-юз учрашуви июл ойида Гамбургда "G20-Катта йигирматалик" саммити доирасида бўлиб ўтганди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, ҳозирча АТЭС саммитидаги музокаралар борасида аниқлик йўқ.