Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби билан нималарни муҳокама қилди

© Пресс-служба правительства / Сабыр АильчиевПремьер-министр Кыргызстана Сапар Исаков встретился с главой правительства Узбекистана Абдуллой Ариповым в рамках рабочего визита в Ташкент
Премьер-министр Кыргызстана Сапар Исаков встретился с главой правительства Узбекистана Абдуллой Ариповым в рамках рабочего визита в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар транспорт йўлаклари ривожланиши истиқболлари, хусусан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкентга ишчи ташриф билан келган Қирғизистон бош вазири Сапар Исақов Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов билан учрашди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ва чегара соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Исақов Ўзбекистон билан муносабатлар Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини қайд этди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

"Биз ҳамкорликнинг қоғозда эмас, амалда фаоллашаётганини кўриб турибмиз. Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг ўзаро ташрифлари 25 йилдан буён "силжимай келган" муаммоларни ҳал қилишга имкон берди. Шунингдек, давлат раҳбарлари етакчилигида ҳукуматлараро алоқалар ривожланишига туртки бўлди", таъкидлади Исақов.

Арипов октябр охирида Бишкекда бўлиб ўтган икки томонлама музокараларни ташкиллаштиргани учун миннатдорлик билдирди ва бу Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари кун тартибига қўйган вазифаларни амалга ошириш учун яхши ибтидо эканлигини билдирди.

Трасса - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой" йўналиши бўйича халқаро автокарвон йўлга чиқди

Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 193 миллион АҚШ долларини ташкил этгани, келгусида ушбу кўрсаткични йилига 500 миллион АҚШ долларига етказиш режада борлигини маълум қилди.

Томонлар транспорт йўлаклари ривожланиши истиқболлари, хусусан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилди. Улар гуманитар ҳамкорлик ва икки республикада миллий маданият кунларини ўтказиш борасида ҳам суҳбатлашишди.

Бундан ташқари, икки давлат ўртасида тузилган делимитация ва демаркация масалалари бўйича ишчи гуруҳнинг фаолияти ҳам муҳокама қилинди. Абдулла Арипов ҳукумат раислари бошчилигида Ўзбекистонга чегарадош вилоят раҳбарларининг биринчи йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.

Учинчи ноябр куни Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раислари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0