Ўзбекистон ва Россия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди

© МО РФФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири Дмитрий Медведев икки кунлик давлат ташрифи билан Тошкентга келди

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Хабарга кўра, Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўртасида келишув, "Росатом" давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги меморандум, "ТВЭЛ" АЖ ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ўртасида ВВР-СМ тадқиқот реактори учун ёқилғи ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

Официальный визит премьер-министра РФ Д. Медведева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир Арипов Медведев билан учрашув ўтказди

Шунингдек, "Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини молиялаштиришни ташкиллаштириш бўйича, "Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуасини қуриш" инвестицион лойиҳасини молиялаштириш ҳақида, Россия экспорт маркази ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ўртасида ҳамкорлик ва кредит лимитини ўрнатиш ҳақидаги битимлар имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Россия Саноат ва савдо вазирликлари ўрмон саноати мажмуаси ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш технологиялари соҳасида ўзаро англашув меморандумларини имзолади.

Камаз ва "Ўзавтосаноат" ҳамкорлик ҳақида шартнома тузди.

"ўзқурилишматериаллари" ва Евроцемент груп қуруқ усулда қуввати йилига 160 миллион долларлик 2,4 миллион тонна миқдорида цемент ишлаб чиқариладиган янги завод қурилиши бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш тартиби ҳақида битим имзолади.

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди ва Газпромбанк ўртасида Ўзбек-Россия структуравий молиялаш марказини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Медведев бугун икки кунлик давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Янгиликлар лентаси
0