ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Н. Алихонова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзи ишлайдиган кафеда ўзаро жанжаллашиб қолган.
6 Октябр 2017, 17:17
У 1987 йилда туғилган Х. Латиповнинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Н. Алихоновага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.