Ўзбекистон боғчаларида янгича тизим асосида таълим берилади

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишВ детском саду колхоза "Социализм"
В детском саду колхоза Социализм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар бир мактабгача таълим муассасаларида алоҳида кенгаш ташкил қилинади. Кенгаш таркибига маҳалла, ёшлар иттифоқи вакиллари ва ота-оналар киради. Шунингдек, болаларга янги ўқув қўлланмалар тарқатилади

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ёшлар пресс-клубида Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа идора вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокимияти хабарига асосан.

Обед в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон болалар боғчаларида овқат тайёрлашдан воз кечилади

Учрашувда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшол Кенжаев, мактабгача таълим муассасалар мудирлар ва тарбиячилари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мутахассисларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон бутун умри давомида оладиган маълумотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган муддатда олади. Шу боис Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Боғчаларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир муассасада кенгашлар ташкил қилинади. Унинг таркибига маҳалла ва ёшлар иттифоқи вакиллари, ота-оналар киради.

Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларига тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқатларни етказиш тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Бу жараёнда узлуксизликни, белгиланган стандарт ва сифатни таъминлашга катта эътибор қаратилади. Шу боис соҳага тадбиркорлар ҳам жалб қилинади. Мутахассислар озиқ-овқатларнинг фойдали элементларга бойлиги, шифокорлар болаларнинг ўсиш суръатларини кузатиб боради.

Шу билан бирга, тарбиячи ва болалар учун янги ўқув-методик ва дидактик адабиётлар нашр этилади. Мактабгача таълим муассасаларига малакали шифокорлар, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, санитария-гигиена воситалари ажратилади. Шунингдек, таълим муассасалари босқичма-босқич замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва зарур техника воситалари билан таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0