Асал байрами: Фарғонада асал ярмаркасида 60 дан ортиқ асаларичилар қатнашади

Oбуна бўлиш
Ярмаркада маҳаллий, Россия ва Қозоғистондан 60 дан ортиқ асаларичилари иштирок этади. Улар 100 дан ортиқ турдаги асал ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини олиб келишади.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шу йил 15-30 ноябр кунлари Фарғонада "Асал байрами" тадбири доирасида миллий асал ярмаркаси ўтказилади, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

Свежий мед на столе готов к дегустации пчеловодами. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда асал етиштиришни 50 фоизга кўпайтириш режалаштирилган

Ушбу тадбир Фарғона асаларичилар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Ярмаркада маҳаллий, Россия ва Қозоғистондан 60 дан ортиқ асаларичилари иштирок этади. Улар 100 дан ортиқ турдаги асал ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини олиб келишади.

Бундан ташқари, ярмарка меҳмонлари учун байрамона концерт берилади.

Эсталиб ўтамиз, асаларичилик тармоғидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 16 октябр куни Ўзбекистон президентининг "Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганди.

Қарор талабларига кўра Ўзбекистонда келгуси 5 йил ичида асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача етказиш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0