Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксга ўтиши мумкин

© jahonnews.uzШахрам Гиясов
Шахрам Гиясов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таклифлар асосан АҚШдан бўлмоқда

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Олимпиада совриндори, жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов фаолиятини профессионал боксда давом эттириши мумкин, деб ёзади "Оламспорт" нашри.

Шахрам Гиясов, золотая медаль - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси

Ғиёсовнинг айтишича, у ҳозирча аниқ бир қарорга келгани йўқ. Унга бу борада катта таклифлар бўлмоқда. Таклифлар асосан АҚШдан бўлмоқда. Вариантлар орасида Боб Арумга тегишли "TOP RANK" компанияси борлигини айтишим мумкин. Ундан ташқари Германия ва Европанинг бошқа мамлакатларидан ҳам бор.

"Бу борада ўйлаб кўраман. Олдинда бизда Осиё ўйинлари бор. Лекин асосий мақсадим АҚШга йўл олиш. Чунки ҳақиқий профессионал бокс айнан океан ортида. Ҳақиқий шоулар ўша ерда ташкил қилинади", — деди Шаҳрам Ғиёсов.

Янгиликлар лентаси
0