Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси

© uzbekistan24Шахрам Гиясов, золотая медаль
Шахрам Гиясов, золотая медаль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Овоз беришда қатнашганларнинг 56%и ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсовни чемпионатнинг энг яхши боксчиси деб эътироф этишган.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Халқаро ҳаваскорлик бокс ассоциациясининг Twitter аккаунтида Гамбургда ниҳоясига етган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси номини аниқлаш бўйича сўров ўтказилди.

Овоз беришда қатнашганларнинг 56%и ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсовни чемпионатнинг энг яхши боксчиси деб эътироф этишган.

​Шаҳрамдан ташқари, кубалик Хулио Сезар Ла Круз, украиналик Александр Хижняк ва франциялик Софиан Умиалар номзоди ҳам кўрсатилганди. Хижняк 17%, Круз 15 ва Умиа 12% овоз тўплашди.

Уларнинг барчаси Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўз вазнларида чемпион бўлишганди. Шаҳрам Ғиёсов 69 кг вазнда олтин медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Кубадан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0