Хивада қадимий ёдгорлик услубида темир йўл вокзали қурилади

Oбуна бўлиш
Янги вокзал биноси лойиҳаси Ичан-қалъага яқин жойлашгани туфайли, қурилиш услуби жиҳатидан унга мос бўлади.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Хивада қадимий ёдгорлик услубида қурилган темирйўл вокзали пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Замонавий вокзал қуриб битказилганидан кейин бир вақтнинг ўзида 200 нафар  йўловчини қабул қилиш имконига эга бўлади. Янги вокзал Ичан-қалъага жуда яқин жойлашиши муносабати билан, унинг кўриниши атроф муҳит манзараларига мос, қадимий ёдгорлик услубида бўлади.

"Бино дизайни миллий нақшлар ва Хива меъморчилиги услубида бўлиб, тарихий ёдгорлик мажмуаси билан ҳамоҳанг бўлади. Айни дамда бу ерда қурилишғмонтаж ишлари олиб борилмоқда", — дейилган "Ўзбекистон темир йўллари" хабарида.

Хива вокзали қурилиши Урганчдан Хивагача темир йўл қуриш лойиҳаси асосида олиб борилмоқда. Бу ерда қурувчилар 743 минг ер ишларини амалга оширдилар ҳамда режалаштирилган 93 сунъий иншоотлардан 63 таси қуриб битказдилар. Қурилиш майдонларида 200 дар ортиқ мутахассислар ва 100 га яқин қурилиш техникаси ишламоқда.

Электровоз O'ZEL-0204 - Sputnik Ўзбекистон
Урганч-Хива темир йўл линияси 2017-2018 йиллар оралиғида ишга тушади

Янги линиянинг умумий узунлиги 31,7 км ни ташкил қилиб, келажакда ундан тезюрар "Афросиёб" поездлари ҳаракатланади.  

Айни дамда темирйўлчилар умумий узунлиги 335 км бўлган "Бухоро-Мискин" темир йўли қурилишини давом эттирмоқдалар. Ушбу йўл тезюрар поездларга мўлжалланган. Айни дамда поездлар Тошкентдан Урганчгача  Навоий — Учқудуқ — Мискин йўналишидан, 1064 км масофа босиб бормоқда. Янги йўл қурилиши битганидан кейин масофа 100 кмга қисқаради.

Хивада вокзал қурилиши якунланганидан кейин сайёҳлар, тезюрар поездларда Тошкент, Самарқанд,  Бухоро ва Хива  орасида саёҳат қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0