Урганч-Хива темир йўл линияси 2017-2018 йиллар оралиғида ишга тушади

© Sputnik / СтрингерЭлектровоз O'ZEL-0204
Электровоз O'ZEL-0204 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳага кўра, Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган замонавий вокзал қурилиши ҳам назарда тутилган

TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Урганч-Хива янги темир йўл линияси лойиҳаси қиймати 35,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, умумий узунлиги 29,6 километрни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур лойиҳа 2017-2018 йиллар оралиғида қуриб фойдаланишга топширилади. Маълумот берилишича, шу вақтга қадар жами 831 минг метр куб тупроқ ишларидан 609 минг метр куб ишлар бажарилди. Узунлиги 2,2 километр масофага пўлат излар ётқизилди.

Бухоро - Мискин темир йўли қуриладиган бўлди

Лойиҳага кўра, Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган замонавий вокзал қурилиши ҳам назарда тутилган. Замонавий архитектура кўринишига эга бўлган вокзал шаҳарнинг қадимий жозибасини эслатувчи жиҳатлар билан уйғунлаштирилади. Лойиҳа доирасида 124 та сунъий иншоот, 6 та кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, линия бўйлаб 11 та темир йўл кесишмалари бунёд этилади.

Темир йўл линиясини ишга тушириш минтақадаги йўловчи ва юк ташишлар салоҳиятини оширади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш, ундан самарали фойдаланиш, сайёҳларга Хива шаҳрининг ноёб тарихий-маданий ва меъморчилик мероси билан кенгроқ танишиши учун кенг шароитлар яратиш, транспорт хизматлари сифатини такомиллаштириш бўйича муҳим топшириқ ва тавсиялар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0