ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Россия элчихонасининг маслаҳатчи-вакили Вадим Митрофановни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси иштирок этган "ШҲТ-Афғонистон" мулоқот гуруҳи йиғилишининг натижалари юзасидан фикр алмашди. Йиғилиш 11 октябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтганди.
Ўтган ҳафтада Тошкентда ШҲТ Олий суд раислари мажлиси бўлиб ўтди. Унда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори ўринбосари Ахат Мукашев жаҳон ва халқаро хавфсизликка таҳдид ҳали-ҳамон Яқин Шарқ ва Афғонистондаги террорчилик ташкилотлари томонидан мавжуд бўлиб турганлигини маълум қилганди.